date

Жезуш Роналдуни навбатдаги учрашувда дам олдиради

Жезуш Роналдуни навбатдаги учрашувда дам олдиради

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган ўйинда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс ўтказади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу сафарги учрашувда ҳам у таркибда бўлмайди.

«Зич тақвим сабаб Роналдуни ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчини дам олдиришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши жуда муҳим ўйин турибди», — дея Жезушнинг сўзларини келтиради Al Nassr Zone.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Роналдунинг дам олиши янгилик эмас: у Саудия Арабистони ташқарисида ўтказиладиган учрашувларни аввал ҳам бир неча бор ўтказиб юборган.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14 феврал куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуни навбатдаги учрашувда дам олдиради