date

Жезуш Роналдуга дам берди ва у кейинги ўйинда бўлмайди

Жезуш Роналдуга дам берди ва у кейинги ўйинда бўлмайди

“Ал-Наср” бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувни ўтказиб юборишини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида “Аркадаг”га қарши майдонга тушади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан сўнг тез орада қайтиши кутилаётганди, бироқ бу сафар ҳам қайдномага киритилмайди.

“Биз зич тақвим сабабли Роналду ва асосий таркибдаги бошқа футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда “Ал-Фатеҳ”га қарши жуда муҳим ўйин бор”, — деди Жезуш. Унинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Мутахассис Роналду Саудия Арабистонидан ташқарида ўтказиладиган баҳсларда вақти-вақти билан иштирок этмаслиги янгилик эмаслигини ҳам қўшимча қилди.

Саудия чемпионатидаги “Ал-Фатеҳ” — “Ал-Наср” учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуга дам берди ва у кейинги ўйинда бўлмайди