date

Осимҳен «Наполи» раҳбарияти ваъдасини бажармаганини айтди

Осимҳен «Наполи» раҳбарияти ваъдасини бажармаганини айтди

Нигериялик ҳужумчи Виктор Осимҳен «Наполи»дан кетиш қарори ортида клуб раҳбарияти билан боғлиқ сабаблар ётганини маълум қилди. Футболчининг айтишича, унга берилган айрим ваъдалар бажарилмаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Осимҳен мухлислар олдида вазият изоҳланмагани учун афсусдалигини билдириб, тик-токдаги видеолар эълон қилингач, клуб билан муносабатлар совуқлашганини таъкидлади. Унинг фикрича, пеналтни ура олмаслик каби хатолар футболнинг бир қисми ва бу сабаб футболчини масхара қилиш тўғри эмас.

Шунингдек, ҳужумчи ўзига нисбатан ирқчилик оҳангидаги ҳақоратлар бўлганини, ҳолбуки раҳбарият бундай воқеа такрорланмаслигини ваъда қилганини айтди. Осимҳен кетишни истаганини билишгач эса, клуб ичида унга муносабат кескин ўзгарганини қўшимча қилди.

Ҳозирда Виктор Осимҳен Туркиянинг «Галатасарай» клубида тўп сурмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Осимҳен «Наполи» раҳбарияти ваъдасини бажармаганини айтди