Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятидан бутунлай айрилганди. Саккизинчи турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун мусобақани муносиб якунлаш, сўнгги бор иродани кўрсатиш имконияти эди, бироқ бу уриниш ўзини оқламади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига ҳал бўлди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ кетма-кет икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Муанта Супханат гол урди. Кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа» бир футболчисидан айрилиб, кам сонли бўлиб қолди ва бу ҳолат ўйиндаги интрига деярли сўнишига олиб келди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!