date

Роналду Европанинг топ клубларига таклиф қилинмоқда, қўнғироқлар бошланди

Роналду Европанинг топ клубларига таклиф қилинмоқда, қўнғироқлар бошланди

Криштиану Роналду «Ан-Наср» билан келишмовчиликларни ортда қолдирди ва бойкотдан кейин яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда португалиялик юлдуз клубини ўзгартириши эҳтимоли сақланиб турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш Европанинг бир қатор топ клублари билан боғланиб, 41 ёшли Роналдуни ёзги трансфер ойнасида таркибга қўшиб олиш вариантини таклиф қилмоқда.

Аввалроқ ОАВда Роналду «Манчестер Юнайтед»ни тарк этганидан кейин юзага келган келишмовчиликлар сабаб Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзилганди. Бироқ Transfermarkt маълумотларида Криштиану ҳануз Мендеш агентлигининг мижози сифатида қайд этилган.

Ҳозирда Роналдунинг «Ан-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду Европанинг топ клубларига таклиф қилинмоқда, қўнғироқлар бошланди