date

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

«Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-офф йўлланмаси учун кураш имконини бой берганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият эди, аммо «эшикни қарс» ёпишнинг уддаси чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг илк дақиқаларида икки бор аниқ зарба берди: 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол муаллифи бўлди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчига камайиб қолди ва бу вазият ўйиндаги интригани деярли йўққа чиқарди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди