date

Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шэньхуа» ОЧЛда яна ютқазди

Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шэньхуа» ОЧЛда яна ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньхуа» етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун турнирдан чиқиб кетишдан олдинги сўнгги уриниш бўлди, аммо «эшикни қарсиллатиб ёпиш»нинг иложи бўлмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таиланд вакиллари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи тайм бошидаёқ кетма-кет иккита гол урди: 11-дақиқада Гуд Кёртис ҳисобни очди, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта устунликни мустаҳкамлади.

Кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчисидан айрилиб, майдонда камчиликда қолди ва бу ҳолат ўйиндаги интрига деярли йўқолишига олиб келди.

Қайд этилишича, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил якунигача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шэньхуа» ОЧЛда яна ютқазди