date

Роналду ёзда Европа топ-клубларига қайтиши мумкин

Роналду ёзда Европа топ-клубларига қайтиши мумкин

Криштиану Роналду «Ал-Наср» билан келишмовчиликларни ортда қолдирди ва бойкотдан кейин яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда португалиялик юлдуз клубини ўзгартириши эҳтимоли сақланиб турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш аллақачон Европанинг топ-клублари билан боғланиб, 41 ёшли Роналдуни ёзги трансфер ойнасида таркибга қўшиш вариантини таклиф қилмоқда.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Роналду «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан кейин юзага келган келишмовчиликлар сабаб Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзилганди. Бироқ Transfermarkt маълумотларида Криштиану ҳануз Мендеш агентлигининг мижози сифатида кўрсатилган.

Роналдунинг амалдаги шартномаси «Ал-Наср» билан 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду ёзда Европа топ-клубларига қайтиши мумкин