date

«Севилья» бош мураббийи Алмейдага етти ўйинлик дисквалификация берилди

«Севилья» бош мураббийи Алмейдага етти ўйинлик дисквалификация берилди

Ла Лига интизомий комиссияси «Севилья» устози Матиас Алмейдани етти учрашувга дисквалификация қилди. Аргентиналик мутахассис ўтган дам олиш кунлари «Алавес»га қарши баҳсда қизил карточка олгани ортидан жазоланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Вазият 85-дақиқада кескинлашди: Алмейданинг эътирозлари ва ҳиссиётли ҳаракатлари аввалги огоҳлантиришларига қарамай яна такрорланди ва натижада у майдондон четлатилди.

Комиссия жазо тафсилотларини ҳам очиқлади: 2 ўйин — ҳакамларга норозилик билдиргани учун, 1 ўйин — четлатилгач майдонни тарк этишдан бош тортгани учун, 3 ўйин — ҳурматсиз хатти-ҳаракатлар ва ортиқча имо-ишоралар учун. Яна 1 ўйин эса стадиондан чиқиб кетаётганда сув шишасини бир неча бор тепиб юборгани сабабли қўшилди.

Шу тариқа Алмейдага «Реал» ва «Барселона»га қарши муҳим учрашувларни ҳам ўтказиб юборишга тўғри келади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Севилья» бош мураббийи Алмейдага етти ўйинлик дисквалификация берилди