Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Лига чемпионларида мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин «Шанхай Шенхуа» плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. Саккизинчи турда Леонид Слуцкий жамоаси «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашувда турнир билан хайрлашишдан олдин сўнгги бор муносиб натижа кўрсатишга уриниб кўрди, бироқ бунга эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» илк тайм бошида кетма-кет икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Суфанат Муеанта гол урди. Кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа»нинг бир футболчиси майдондaн четлатилиб, сон жиҳатдан камчиликда қолгани ўйиндаги интрига амалда сўнди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!