date

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида ютқазиб қўйди

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида ютқазиб қўйди

«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин плей-офф йўлланмаси учун имкониятини бой берганди. Саккизинчи турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш бўлди, бироқ натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг бошидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди. Кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа» бир футболчига камайиб қолди ва бу ўйиндаги интриганинг деярли йўқолишига олиб келди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида ютқазиб қўйди