date

«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги дам берди

«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги дам берди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу баҳсда ҳам у таркибда бўлмайди.

Жезушнинг айтишича, жамоа тақвими тиғиз бўлгани учун Роналдуга ва асосий таркибдаги айрим футболчиларга дам бериш ҳақида қарор қабул қилинган. Мураббий бунинг ортида шанба куни «Ал-Фатех»га қарши муҳим ўйин турганини таъкидлади.

Шунингдек, Жезуш Роналдунинг Саудиядан ташқарида ўтказиладиган учрашувларни тез-тез ўтказиб юбориши янгилик эмаслигини, бундай ҳолат аввал ҳам бир неча бор кузатилганини Al Nassr Zone нашрига маълум қилди.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатех» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги дам берди