date

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти тур якунга кўра плей-офф босқичига чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш эди, бироқ бу сафар ҳам натижа келмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди: мезбонлар дастлабки бўлимнинг илк дақиқаларидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа» бир футболчиси четлатилиб, жамоа бир киши кам бўлиб қолди ва ўйиндаги интрига амалда сўнди.

Қайд этилишича, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди