date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай» сўнгги турда мағлуб бўлди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай» сўнгги турда мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин «Shanghai Shenhua» плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. 8-турда «Buriram United»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги умид сифатида кўрилди, бироқ бу сафар ҳам натижа бўлмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди: учрашувнинг илк қисмidayоқ икки бор аниқ зарба йўлланди. 11-дақиқада Гуд Кёртис ҳисобни очган бўлса, 22-дақиқада Супханат Муэанта устунликни иккитага оширди. Кўп ўтмай «Shanghai Shenhua» бир футболчисини йўқотиб, сон жиҳатдан камчиликда қолди ва ўйиндаги интрига деярли сўнди.

Таъкидлаш жоиз, Леонид Слуцкийнинг «Shanghai Shenhua» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай» сўнгги турда мағлуб бўлди