Влахович мавсумдан кейин “Барселона”га йўл олмоқчи

“Ювентус” ҳужумчиси Душан Влахович мавсум якунлангач фаолиятини “Барселона”да давом эттириш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сербиялик футболчининг шартномаси келаси ёзда якунига етади ва катта эҳтимол билан узайтирилмайди. Tuttosport хабарига кўра, 26 ёшли форвард кейинги қадам борасида танловини қилган — у “Барселона”га эркин агент сифатида ўтишни мақсад қилган. Каталония клуби Влахович учун курашда ҳозирча пешқадам бўлиб турибди ва трансферни амалга ошириш учун дастлабки ишларни бошлаб юборган.
Манбаларга кўра, “Барселона”да Влахович Роберт Левандовскининг ўрнини босиши кутилмоқда: поляк ҳужумчининг амалдаги келишуви ҳам июн охирида якунланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг