date

Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шэньхуа” турнирни мағлубият билан якунлади

Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шэньхуа” турнирни мағлубият билан якунлади

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин “Шанхай Шэньхуа” плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда “Бурирам Юнайтед”га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун мусобақани чиройли тарзда якунлаш имконияти эди, бироқ бундай бўлмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига якунланди. “Бурирам Юнайтед” биринчи тайм бошидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол урди. Орадан кўп ўтмай “Шанхай Шэньхуа” бир ўйинчидан айрилди ва бу ҳолат интриганинг деярли барҳам топишига олиб келди.

Қайд этилишича, Леонид Слуцкийнинг “Шанхай Шэньхуа” билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шэньхуа” турнирни мағлубият билан якунлади