date

Слуцкий бошчилигидаги Shanghai Shenhua турнирни мағлубият билан якунлади

Слуцкий бошчилигидаги Shanghai Shenhua турнирни мағлубият билан якунлади

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-офф умидлари сўнган «Shanghai Shenhua» саккизинчи турда «Buriram United»га қарши майдонга тушди. Леонид Слуцкий жамоаси турнир билан хайрлашишдан аввал ҳеч бўлмаса муносиб натижа кўрсатишга уриниб кўрди, бироқ бу сафар ҳам омад кулиб боқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув Таиланд клуби фойдасига 2:0 ҳисобида якунланди. «Buriram United» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди. Кўп ўтмай «Shanghai Shenhua» бир футболчига камайиб қолди ва бу ўйин интригасини деярли сўндирди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкий «Shanghai Shenhua» билан тузган амалдаги шартнома 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошчилигидаги Shanghai Shenhua турнирни мағлубият билан якунлади