date

«Бавария» Олисени ёзда ҳеч қандай ҳолатда сотмайди

«Бавария» Олисени ёзда ҳеч қандай ҳолатда сотмайди

Мюнхеннинг «Бавария» клубида бу мавсум ёрқин кўринаётган Майкл Олисе атрофида турли миш-мишлар янграмоқда. Айрим манбалар уни АПЛнинг етакчи жамоалари, хусусан «Ливерпул» билан боғлаётган бўлса-да, клуб раҳбарияти аниқ позицияни танлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, «Бавария» келаси ёзда Олисени қандай таклиф бўлишидан қатъи назар сотишни кўзламаяпти. Мюнхенликлар вингерга узоқ муддатли режа доирасида муҳим фигура сифатида қарамоқда.

Олисе учун ҳам бу қарор муаммо эмас: француз футболчи «Бавария»да ўзини бахтли ҳис қилмоқда ва айнан шу жамоада энг юқори даражасига чиқаётганига ишонади.

Майкл Олисе 2024 йил июлида «Кристал Пэлас»дан «Бавария»га ўтганди. Шундан бери у 89 учрашувда майдонга тушиб, 33 та гол ва 48 та голли узатма билан жамоасига катта ҳисса қўшди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Олисени ёзда ҳеч қандай ҳолатда сотмайди