date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньхуа» етти тур якунга кўра плей-оффга чиқиш имкониятдан айрилган эди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун мусобақани муносиб якунлаш, сўнгги бор ўз сўзини айтиб қолиш имконияти бўлди, бироқ буни амалга ошира олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига ҳал бўлди. «Бурирам Юнайтед» илк бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол урди. Кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» майдонда бир футболчига камайиб қолди ва ўйиндаги интрига деярли сўнди.

Қайд этиш жоиз, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди