date

Луис Энрике «Мец» устидан ғалаба «Ланс»га босим беради деди

Луис Энрике «Мец» устидан ғалаба «Ланс»га босим беради деди

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Франция чемпионатининг навбатдаги турида «Мец»га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, парижликлар учрашувни назорат қилишга интилади, чунки бу баҳс жуда муҳим. Энрике «Ланс»га босим ўтказиш учун албатта уч очко кераклигини таъкидлади. Шу билан бирга, у турнир жадвалининг қуйи қисмидаги жамоаларга қарши ўйинлар ҳеч қачон осон кечмаслигини эслатиб, ғалаба учун пухта тайёргарлик зарурлигини қайд этди.

ПСЖ — «Мец» учрашуви бугун, 21 февраль куни бўлиб ўтади. Лига 1 23-тури доирасидаги ўйин 01:05 да (Тошкент вақти билан) старт олади. LiveResult ушбу баҳсни матнли онлайн трансляция қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике «Мец» устидан ғалаба «Ланс»га босим беради деди