date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шеньхуа» «Бурирам»га ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шеньхуа» «Бурирам»га ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шеньхуа» етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият — ҳеч бўлмаса муносиб якун ясаш синови эди, бироқ бунга эришилмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди: биринчи бўлимнинг дастлабки қисмидайоқ икки бор дарвозани ишғол қилди. 11-дақиқада Гуд Кертис ҳисобни очган бўлса, 22-дақиқада Супханат Муеанта иккинчи голни урди.

Кўп ўтмай «Шанхай Шеньхуа» бир футболчига камайиб қолди ва бу ҳолат ўйин интригаси деярли сўнишига олиб келди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шеньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шеньхуа» «Бурирам»га ютқазди