Криштиану Роналду меҳнат ҳақида қисқа пост қолдирди

Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубида тўп сураётган португалиялик юлдуз ҳужумчи Криштиану Роналду ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида навбатдаги постини эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
41 ёшли форвард “Биз машаққатли меҳнат эвазига ўсиб боряпмиз” мазмунидаги қисқа фикрини ёзиб қолдирди.
Роналду жамоасининг навбатдаги учрашуви Саудия чемпионатининг 23-тури доирасида “Ал-Ҳазм”га қарши бўлиб ўтади. Беллашув бугун, 21 февраль куни 00:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.
Жорий мавсум олий лигада Роналду 19 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол (шундан тўрттаси пеналтдан) ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг