date

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлубият билан якунлади

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлубият билан якунлади

«Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида 7-турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда Леонид Слуцкий шогирдлари «Бурирам Юнайтед»га қарши ҳеч бўлмаса турнир билан чиройли хайрлашишга уриниб кўрди, бироқ бу сафар ҳам натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам» учрашув бошидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кёрис, 22-дақиқада эса Супханат Муэнта гол урди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа»нинг бир футболчиси майдондон четлатилиб, жамоа кам сонли бўлиб қолгани интрига деярли йўққа чиқишига сабаб бўлди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлубият билан якунлади