Слуцкий бошқарувидаги "Шанхай Шэньхуа" "Бурирам"га ютқазди

"Шанхай Шэньхуа" Осиё Чемпионлар лигасида 7-тур якунидаёқ плей-оффга чиқиш имкониятидан айрилганди. 8-турда "Бурирам Юнайтед"га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият эди, бироқ "эшикни қарсиллатиб ёпиш" ҳам амалга ошмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин бошидаёқ "Бурирам" икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол урди. Кўп ўтмай "Шанхай Шэньхуа"нинг бир футболчиси майдондон четлатилиб, жамоа камчиликда қолиб кетди ва интрига деярли сўнди.
Қайд этилишича, Леонид Слуцкийнинг "Шанхай Шэньхуа" билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг