date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенйхуа» ОЧЛда мағлуб бўлди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенйхуа» ОЧЛда мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шенйхуа» етти турдан сўнг плей-офф йўлланмаси учун кураш имкониятини бой берганди. Саккизинчи турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият сифатида кўрилди, бироқ кутилган "якуний сўз" чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Тайланд клуби 2:0 ҳисобида зафар қучди. Мезбонлар дастлабки бўлимнинг илк дақиқаларидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Муанта Супханат гол муаллифи бўлди. Тез орада «Шанхай Шенйхуа» бир футболчига камайиб қолгани интрига сўнишига олиб келди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенйхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенйхуа» ОЧЛда мағлуб бўлди