date

Мусиала Бундеслигада 100-ғалабани қайд этиб тарихга кирди

Мусиала Бундеслигада 100-ғалабани қайд этиб тарихга кирди

Бундеслиганинг 23-тури доирасида Мюнхеннинг «Бавария» клуби Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда ҳужумчи Жамал Мусиала асосий таркибда майдонга тушди, бироқ гол ура олмади ва 77-дақиқада алмаштирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйин Мусиала учун шахсий жиҳатдан унчалик омадли ўтмаган бўлса-да, айнан шу натижа унга Бундеслигадаги 100-ғалабасини тақдим этди. 23 ёшига ҳали беш кун қолган футболчи Германия чемпионати тарихида ушбу маррага энг ёш бўлиб етган ўйинчи сифатида қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» ҳозирда Германия олий лигаси турнир жадвалида ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мусиала Бундеслигада 100-ғалабани қайд этиб тарихга кирди