Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай» Осиё ЧЛда мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Шанхай Шенхуа» плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш эди, бироқ у ҳам кутилганидек ўхшамади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби «Бурирам Юнайтед» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг дастлабки бўлимида мезбонлар икки марта рақиб дарвозасини ишғол этди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол муаллифи бўлди. Кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа» бир футболчисидан айрилиб, майдонда камчиликда қолди ва бу ҳолат ўйиндаги интрига деярли йўқолишига олиб келди.
Қайд этилишича, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!