date

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин «Шанхай Шенхуа» плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнирдаги сўнгги имконият — ҳеч бўлмаса муносиб хайрлашув бўлиши керак эди, бироқ бу режа амалга ошмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таиланд клуби учрашувни анча ишончли ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки қисмидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди, кейин эса «Шанхай Шенхуа»нинг майдонда бир киши кам қолиб кетгани ўйиндаги интриганинг сўнишига олиб келди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди