Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» турнирни мағлубият билан якунлади

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Шанхай Шэньхуа» плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун мусобақа билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш бўлди, бироқ кутилган натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» дастлабки бўлимнинг аввалидаёқ икки бор дарвозани ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кёртис ҳисобни очди, 22-дақиқада эса Супханат Муанта фарқни иккитага оширди. Кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа»нинг бир футболчиси майдондон четлатилиб, сон жиҳатдан камайиб қолди ва бу ўйиндаги интрига деярли сўнди.
Қайд этилишича, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!