date

Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида ютқазди

Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида 7-турдан кейин «Шанхай Шенхуа» плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнирдаги сўнгги имконият — ҳеч бўлмаганда обрў учун якунлашга уриниш эди, бироқ бунга ҳам эришилмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ кетма-кет икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Ко'ртис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол муаллифи бўлди. Кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа» бир киши кам бўлиб қолгач, ўйин интригасиз тус олди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида ютқазди