Луис Энрике ПСЖ учун «Челси»ни маъқул рақиб деб билди

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси 1/8 финалида жамоаси учун қайси рақиб қулайроқ бўлиши ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Париж клуби плей-оффнинг саралаш босқичида «Монако»дан ўта олса, кейинги раундда «Барселона» ёки «Челси»га қарши майдонга тушади. Икки жамоа ўртасидаги илк баҳсда ПСЖ сафарда монаколикларни 3:2 ҳисобида мағлуб этганди.
Энрикенинг айтишича, у шахсан «Челси» вариантини афзал кўради. Мураббий «Барселона»нинг ўйини анча барқарорлигини, жамоа тўпни назорат қилишини, юқори прессинг қўллашини ва таркибда учрашув тақдирини бир лаҳзада ҳал қила оладиган футболчилар кўплигини таъкидлади. Унга кўра, «Барса» оптимал формага кирса, уни тўхтатиш жуда қийин.
“Агар танлаш имконим бўлса, кейинги рақиб сифатида «Челси»ни айтардим. «Барселона»га қарши ўйнаганда фақат жамоага эмас, бутун бир ғояга ҳам қарши турасан — бу эса вазифани янада мураккаблаштиради”, — дея Энрике сўзларини келтиради испан ОАВ.
Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашувлари март ойида бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!