«Реал» ярим ҳимоячиси Дани Себальос етти ҳафтага сафдан чиқди

Мадриднинг «Реал» жамоаси таркибида ёқимсиз йўқотиш юз берди. Ярим ҳимоячи Дани Себальос камбаласимон мушагидан жароҳат олиб, клуб лазаретига жойланди. «Қаймоқранглилар» 29 ёшли футболчининг ташхисини эълон қилди, бироқ одатдагидек тикланиш муддати бўйича аниқ вақт айтмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
COPE хабарига кўра, Себальоснинг майдонга қайтиши учун тахминан етти ҳафта керак бўлади. Агар прогнозлар тасдиқланса, у сафга фақат апрел ўрталарида қайтади.
«Реал»нинг навбатдаги ўйини чоршанба, 25 февраль куни бўлиб ўтади — жамоа Чемпионлар лигасида уйида «Бенфика»ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.
Ҳозирда «Реал» Ла Лигада пешқадам, бироқ «Барселона» «Леванте» устидан ғалаба қозонса, яқин соатлар ичида турнир жадвалида олдинга чиқиб кетиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!