date

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар Лигасида мағлуб бўлди

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар Лигасида мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида етти турдан кейин «Шанхай Шеньхуа» плей-офф йўлланмаси учун барча имкониятини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнирдаги сўнгги умидлар сифатида кўрилди, бироқ якунда бунинг ҳам уддасидан чиқа олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки қисмидаёқ икки бор гол уриб, ўйин тақдирини ҳал қилди. Тез орада «Шанхай Шеньхуа» майдонда бир футболчига кам бўлиб қолди ва бу интрига деярли сўнди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шеньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар Лигасида мағлуб бўлди