date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин «Шанхай Шэньхуа» плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият эди, бироқ «эшикни қарс» ёпиш ҳам насиб этмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар биринчи бўлимнинг аввалидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Ко’ртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди.

Тез орада «Шанхай Шэньхуа»нинг бир футболчиси майдондон четлатилгач, интрига деярли йўқолди ва ҳисоб ўзгармади.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида ютқазди