date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай» Осиё Чемпионлар Лигасида ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай» Осиё Чемпионлар Лигасида ютқазди

«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида етти турдан сўнг плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш бўлиши керак эди, бироқ бу сафар ҳам натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг дастлабки бўлимида мезбонлар қисқа вақт оралиғида икки бор дарвозани ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кёртрис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол муаллифига айланди. Кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа» бир футболчига камайиб қолди ва ўйин интригасини деярли йўққа чиқарди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай» Осиё Чемпионлар Лигасида ютқазди