date

«Ал-Наср» бош мураббий Жезуш билан келишувни узайтирмоқчи

«Ал-Наср» бош мураббий Жезуш билан келишувни узайтирмоқчи

Саудия Арабистонидан чиққан хабарларга кўра, «Ал-Наср» раҳбарияти бош мураббий Жорже Жезуш билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Клуб португалиялик мутахассисга 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбаларга кўра, «Ал-Наср» мураббий штаби ишидан мамнун ва келаси мавсумда ҳам Жезуш билан ишлашни хоҳлайди. Аввалроқ Жезушнинг келажаги Криштиану Роналду клубни ёзда тарк этса, савол остида қолиши мумкинлиги айтилганди, бироқ юлдуз ҳужумчи яқинда жамоада қолмоқчи эканини билдирган.

Жезуш «Ал-Наср»ни ўтган йил июль ойида қабул қилиб олган. Айни пайтда жамоа чемпионат турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» бош мураббий Жезуш билан келишувни узайтирмоқчи