date

«Ал-Наср» мураббийи Роналдунинг танаффус олишини тасдиқлади

«Ал-Наср» мураббийи Роналдунинг танаффус олишини тасдиқлади

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада яна майдонга қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу сафар ҳам унинг иштироки бўлмайди.

Жезушнинг айтишича, жамоа тиғиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилган. Мураббий бунинг ортида чемпионатдаги «Ал-Фатeҳ»га қарши муҳим ўйин турганини таъкидлади.

Шунингдек, у Роналдунинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларни ўтказиб юбориши биринчи ҳолат эмаслигини эслатиб ўтди, дея келтиради Al Nassr Zone.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатeҳ» – «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» мураббийи Роналдунинг танаффус олишини тасдиқлади