date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» турнирни мағлубият билан якунлади

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» турнирни мағлубият билан якунлади

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлган «Шанхай Шенхуа» 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши майдонга тушди. Леонид Слуцкий жамоаси турнир билан хайрлашиш олдидан камида муносиб натижа кўрсатишга уриниб кўрди, бироқ бунга эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда Таиланд вакили 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг илк дақиқаларида кетма-кет икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол муаллифи бўлди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа» футболчиси қизил карточка олиб, жамоа бир киши кам бўлиб қолди ва ўйиндаги интрига деярли сўнди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» турнирни мағлубият билан якунлади