date

Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenhua АЧЛда мағлуб бўлди

Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenhua АЧЛда мағлуб бўлди

"Shanghai Shenhua" Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берганди. 8-турда Леонид Слуцкий жамоаси "Buriram United"га қарши ҳеч бўлмаса турнир билан муносиб хайрлашишга уриниб кўрди, бироқ бу режаси амалга ошмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда Таиланд вакили 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Buriram United" биринчи бўлимнинг аввалида икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол урди. Кўп ўтмай "Shanghai Shenhua" бир футболчига камайиб қолди ва бу вазият ўйиндаги интригани амалда йўқ қилди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг "Shanghai Shenhua" билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenhua АЧЛда мағлуб бўлди