Филимонов Сафоновнинг ПСЖдаги муваффақиятларини изоҳлади

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Александр Филимонов ПСЖ сафида тўп тепаётган дарвозабон Матвей Сафоновнинг ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Филимоновнинг айтишича, Сафонов кетма-кет тўртта пеналтини қайтаргани ҳақида эшитган. У бuni "перформанс" деб аташ тўғри эмаслигини таъкидлади: "Перформансни мухлислар қилади, бу эса Сафоновнинг маҳорати", — дея собиқ дарвозабоннинг сўзларини "Чемпионат" нашри келтирди.
Сафонов ПСЖда тобора асосий дарвозабон мақомини мустаҳкамлаб бормоқда. У жорий мавсумда Европа Чемпионлар лигасида парижликлар сафида 3 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ўтказди ва битта учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.
Шунингдек, дарвозабон Франция Лига 1 мусобақасида 6 та баҳсда майдонга тушди: 6 та гол ўтказди, 3 та учрашувда эса "нол"га ўйнади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!