Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида ютқазди

«Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида 7-турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши ўйин Леонид Слуцкий шогирдлари учун турнир билан хайрлашишдан олдинги сўнгги уриниш, яъни «эшикни қарсиллатиб» кетиш имконияти эди, аммо бу сафар ҳам уддаланмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби 2:0 ҳисобида зафар қучди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг аввалидаёқ икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол урди. Кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчига кам бўлиб қолгани интрига қолмаслигига сабаб бўлди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг