date

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини бой бериб бўлганди. Саккизинчи турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкийнинг жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият, ҳеч бўлмаса, ўз сўзини айтиш учрашуви эди. Бироқ бунга эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таиланд клуби «Бурирам Юнайтед» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Улар биринчи бўлимнинг бошидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўйин тақдирини амалда ҳал қилди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа» футболчиси майдондон четлатилиб, жамоа бир киши кам бўлиб қолди ва интрига бутунлай сўнди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди