Филимонов Сафоновнинг ПСЖдаги ўйинини юқори баҳолади

Россия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Александр Филимонов Матвей Сафоновнинг ПСЖ сафидаги чиқишлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Филимоновнинг айтишича, Сафонов кетма-кет тўртта пенальтини қайтаргани ҳақида эшитган. У бу ҳолатни “перформанс” деб эмас, балки дарвозабоннинг маҳорати сифатида баҳолади: “Перформансни мухлислар қилади, бу эса Сафоновнинг усталиги”, — дея унинг сўзларини келтиради “Чемпионат”.
Сафонов француз клубида биринчи рақам мақомини тобора мустаҳкамлаб бормоқда. У жорий мавсумда ПСЖ таркибида Чемпионлар лигасида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ўтказди ва битта учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлади.
Шунингдек, дарвозабон Лига 1 доирасида 6 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол ўтказди. Шу баҳслардан 3 тасида Сафонов “нол”да ўйнаб, жамоасини гол ўтказишдан асради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!