date

Слуцкийнинг Шанхайи ОЧЛда Бурирамга ютқазиб қўйди

Слуцкийнинг Шанхайи ОЧЛда Бурирамга ютқазиб қўйди

"Шанхай Шенхуа" Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин плей-офф йўлланмаси учун имкониятини бой берган эди. 8-турда "Бурирам Юнайтед"га қарши баҳс Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш бўлди, бироқ бу сафар ҳам натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Бурирам" биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқалариёқ икки бор дарвозани ишғол қилиб, ўйин тақдирини эрта ҳал қилди.

Орадан кўп ўтмай "Шанхай Шенхуа" бир футболчига камайиб қолди ва бу вазият интрига қолишига имкон бермади. Мезбонлар ҳисобни ушлаб қолди, Слуцкийнинг жамоаси эса жавоб голларини ура олмади.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг "Шанхай Шенхуа" билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкийнинг Шанхайи ОЧЛда Бурирамга ютқазиб қўйди