date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди

«Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. Саккизинчи турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият — ҳеч бўлмаса муносиб якун қилиш эди, бироқ буни уддалашмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Тайланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи тайм бошидаёқ икки бор аниқ зарба берди: 11-дақиқада Гуд Кёртис ҳисобни очди, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта устунликни оширди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчига камайиб қолди ва ўйин интригаcига ҳам нуқта қўйилди.

Ма’лумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди