date

Слуцкийнинг “Шанхай”и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

Слуцкийнинг “Шанхай”и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

“Шанхай Шенхуа” Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. Саккизинчи турда “Бурирам Юнайтед”га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашишдан олдинги сўнгги уриниш эди, бироқ “эшикни қарсиллатиб ёпиш”нинг уддасидан чиқилмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Таиланд клуби учрашувни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. “Бурирам” биринчи бўлимнинг аввалидаёқ икки бор дарвозани ишғол этди: 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Суфанат Муанта гол муаллифи бўлди. Кўп ўтмай “Шанхай Шенхуа” бир футболчига кам бўлиб қолди ва бу ҳолат ўйиндаги интрига деярли йўқолишига олиб келди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг “Шанхай Шенхуа” билан амалдаги шартномаси 2027 йил якунига қадар мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкийнинг “Шанхай”и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди