Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар Лигасида мағлуб бўлди

«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар Лигасида етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашувда Леонид Слуцкий жамоаси турнир билан хайрлашиш олдидан ҳеч бўлмаса ижобий таассурот қолдиришга уриниб кўрди, бироқ бу сафар ҳам омади келмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлим бошидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўйин тақдирини амалда ҳал қилди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа»нинг бир футболчиси четлатилгач, учрашувдаги интрига бутунлай сўнди.
Қайд этилишича, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
Учрашувдаги голлар: Гуд Кертис (11-дақиқа) ва Супханат Муеанта (22-дақиқа).
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!