Туркиядаги учрашувда футболчи чайқани қутқариб қолди

Туркияда ўтказилган «Мевланакапы Гузелҳисар» ва «Истанбул Юрдум Спор» жамоалари ўртасидаги баҳсдан олинган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Лавҳада дарвозабон тўпни узоқлаштираман деб, майдон устидан учиб ўтаётган чайқага тегкизиб юборгани акс этган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қуш жароҳат олган заҳоти ҳар икки жамоа футболчилари унинг ёнига югуриб борди. «Истанбул Юрдум Спор» сардори Гани Чатан тезда вазиятни баҳолаб, чайқага билвосита юрак массажи қилишга киришди. Шундан сўнг у қушни майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширди.
Туркиянинг AA портали хабарига кўра, чайқа омон қолган. Маълум муддат уча олмаса-да, ветеринарларга топширилгач, аҳволи аста-секин яхшиланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг