date

Туркияда ўйин пайти футболчи чайқани қутқариб қолди

Туркияда ўйин пайти футболчи чайқани қутқариб қолди

Туркияда ўтказилган «Мевланакапи Гузелҳишар» ва «Истанбул Юрдум Спор» жамоалари учрашувидан лавҳа ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Видеода дарвозабон тўпни узоқлаштираман деб, майдон устида учиб ўтаётган чайқага тегиб юборгани кўринади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шундан сўнг ҳар икки жамоа футболчилари дарҳол қуш томонга югурди. «Истанбул Юрдум Спор» сардори Гани Чатан вазиятни тез баҳолаб, чайқага билвосита юрак массажи қилишга киришди, кейин эса қушни майдон бўйидаги тиббиёт ходимларига топширди.

Туркиянинг AA портали хабарига кўра, чайқа тирик қолган. Бир муддат уча олмаслиги мумкин, бироқ ветеринарлардан зарур ёрдам олаётгани ва аста-секин тузалиб бораётгани айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Туркияда ўйин пайти футболчи чайқани қутқариб қолди