Туркияда учрашув пайтида футболчи чайқага юрак массажи қилди

Туркияда ўтказилган «Мевланакапы Гю'зелҳисар» — «Истанбул Юрдум Спор» учрашувида ноодатий ҳолат юз берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода дарвозабон тўпни узоқлаштирмоқчи бўлганида, майдон устидан учиб ўтаётган чайқага тегкизиб юборгани акс этган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қуш жароҳат олганини кўрган заҳоти икки жамоа футболчилари унинг ёнига югуриб борди. «Истанбул Юрдум Спор» сардори Гани Чатан тезда вазиятни баҳолаб, чайқага билвосита юрак массажи қилишга киришди.
Шундан сўнг футболчи чайқани майдон четида турган тиббиёт ходимларига топширди. Туркиянинг AA нашри хабарига кўра, қуш тирик қолган: у бир муддат уча олмаслиги мумкин, бироқ ветеринарларга топширилгач, аста-секин соғайиб кетиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг